Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшларга ҳуқуқлари тушунтирилди

09 Декабрь 2024, 07:12

209

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 206-сон умумтаълим мактабида ҳуқуқий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари ҳамда мактаб фаоллари сўзга чиқди.

Янгиланган Конституциямиздаги ўзгаришлар, ёшлар манфаатларини акс эттирувчи муҳим нормалар, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мамлакатимиз ҳаётидаги долзарб аҳамияти тарғиб қилинди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида ёшлар ўз ҳуқуқ ва бурчлари, Конституцияга амал қилишнинг нечоғлик муҳимлиги хусусида зарур билимларга эга бўлдилар.

Шу куни ўқувчилар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. ИИВ академияси фаолиятига оид видеоролик намойиш қилиниб, таълим муассасаси ҳақида маълумот берилди. Масканда ўқиш истагида бўлган ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech