Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшларга амалий тавсиялар берилди

20 Январь 2025, 07:01

121

ИИВ академиясида бугунги ислоҳотлар даврида ёш кадрларнинг ўрни ва вазифаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Битирувчи курсантлар ва ихтисослик кафедралари ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, полковник Алиаҳмед Чориев сўз олди.

Учрашувда ички ишлар органлари тизимида кадрлар сиёсатининг устувор йўналишлари, соҳадаги ислоҳотларнинг долзарб талаблари, тизимни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари ҳақида сўз борди.

Соҳавий хизмат бошлиғи тизим фаолиятини самарали ташкил этиш кадрлар салоҳияти билан боғлиқ муҳим жараён эканлигини алоҳида таъкидлади. Кўп йиллик амалий тажрибасидан келиб чиқиб, академияни тамомлаётган курсантларга тавсиялар берди.

Барчангиз катта ҳаёт остонасида турибсиз. Ўқишни битиргандан сўнг турли ҳудудларга, эл-юрт хизматига йўл оласизлар. Касб масъулияти ва машаққатларидан ҳеч қачон чўчиманг. Шарафли касбни қадрлаб, ҳалол ва виждонан ишласангиз, хизмат пиллапояларидан юқорилаб бораверасиз, – деди полковник А. Чориев

Учрашувда Тошкент шаҳар ИИББда маънавий-маърифий ва кадрлар йўналишида амалга оширилаётган ишлар, соҳавий хизматларни юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech