Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар учун маданий-маърифий тадбир

15 Май 2024, 07:05

136

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида фаол, ташаббускор ва фидойи ёшлар учун тадбир уюштирилди.

Тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази ташаббуси билан Ренессанс таълим университети ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Таниқли адиблар, адабиётшунос олимлар, таълим муассасалари вакиллари иштирок этган тадбирда сўз олганлар янгиланиб бораётган жамиятимизда ёшларнинг ўрни, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларни эътироф этиб ўтишди.

Тадбир давомида Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар янгради. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга, адабиётга ошно этишга қаратилган маърузалар тингланди. Турли жабҳаларда ютуқларга эришиб келаётган бир гуруҳ ёшлар ва уларнинг ота-оналари таълим муассасалари раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди. Ички ишлар вазирлигининг намунали кўргазмали оркестри ижросидаги куйлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech