Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар тарбияси йўлида

20 Сентябрь 2024, 10:09

234

Шу кунларда Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда.

Ўқув йиғини очилишида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда ИИВ академияси вакиллари сўз олиб, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш машғулотлардан кўзланган асосий мақсад эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Дастурга биноан, уюшмаган ёшлар билан долзарб мавзуларга бағишланган интерактив машғулотлар, психологик суҳбат ва тренинглар, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ёшларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сайёр учрашув ва меҳнат ярмаркалари орқали бандлигини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

– Ўқув базасида ёшларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши, казарма шароитида яшаши ва овқатланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Машғулотлар тажрибали профессор-ўқитувчиларимиз томонидан қизиқарли методлар ёрдамида ўтказилмоқда. Айниқса мотивацион учрашувлар ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишини, иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда, – дейди ИИВ академияси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Бобур Дадажонов.

Айтиш жоизки, ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш йўлида ташкил қилинган икки кунлик ўқув йиғинларига барча уюшмаган ёшларни босқичма-босқич қамраб олиш мақсад қилинган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech