Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар тарбияси алоҳида эътиборни талаб этади

29 Март 2024, 03:03

738

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбир ёшлар радикаллашувининг олдини олишга бағишланди.

Сир эмаски, бугунги кунда ёшлар онги ва маънавиятига қаратилган таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда. Бундай шароитда уларни ғаразли ғоялар таъсиридан асраш, диний экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, айниқса маънавий тарбия масалаларини тўғри йўлга қўйиш муҳим вазифа саналади.

Тадбирда ўқув муассасаси проректори А. Атаматов, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти терроризмга қарши курашиш хизмати бўлим бошлиғи ўринбосари А. Каримов, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Ш. Жумаев ва бошқалар сўз олиб, глобал ахборот маконида авж олаётган таҳдидлар, хусусан, радикализм, терроризм, экстремизмни тарғиб қилишга йўналтирилган даъватлар, “оммавий маданият” ниқоби остидаги мафкуравий хуружлар, дунёвий ва диний давлат тушунчаларининг мазмун-моҳияти, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш масалалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

– Ёшлар тарбиясига, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга янада эътиборлироқ бўлишимиз зарур, – деди ИИВ академияси бошлиғининг ёрдамчиси Исмоил Ҳимматов. – Ҳудудларда бўлганимизда, ёшлар томонидан турли жиноятлар содир этилаётгани аён бўлмоқда. Шу боис, тажрибали профессор-ўқитувчиларимиз маҳаллалар, айниқса “қизил” тоифадаги ҳудудларга чиққан ҳолда жиноятчиликнинг сабаб ва шароитларини ўрганиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботлар ўтказиш орқали криминоген вазиятни яхшилашга кўмак беришмоқда. Бундан ташқари, ижобий тажрибалар асосида методик қўлланмалар ишлаб чиқилиб, республикамиз бўйлаб кенг татбиқ қилинмоқда.

Талабалар, курсант ёшлар иштирок этган учрашувда долзарб фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech