Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар тақдирига ҳаммамиз масъулмиз

23 Декабрь 2024, 07:12

137

Юртимизда ёшлар масаласи ҳамиша эътибор марказида бўлиб келган. Айниқса кейинги йилларда мазкур йўналишдаги ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ички ишлар вазирлиги академияси магистратурасида таълим олаётган тингловчилар билан мулоқот қилди.

Учрашув аввалида маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий маданий меросимизни асраш ва келгуси авлодларга етказиш йўлидаги хайрли ишлар, бу борадаги турли лойиҳа ва тадбирларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Вазирлик мутасаддиси Янги Ўзбекистондаги кенг қамровли ўзгаришларни эътироф этиб, ёшлар таълим-тарбияси билан боғлиқ долзарб масалаларга эътибор қаратди. Униб-ўсиб келаётган бугунги авлод мураккаб даврда яшаётгани, уларнинг онги ва қалбини ёт ғоялар таъсиридан асраш, ватанпарварлик фазилатларини юксалтириш, ёшларда замонавий таҳдид ва хатарларга қарши мустаҳкам маънавий иммунитет ҳосил қилиш устувор вазифалардан эканлигини қайд этди.

Самимий руҳда ўтган тадбир давомида ёшлар билан манзилли ишлашнинг муҳим йўналишлари, айни соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, маданият вазири магистратурада йўлга қўйилган инновацион таълим жараёнлари билан танишиб, ислоҳотлар даврида академияда эришилган ютуқларга бағишланган видероликни томоша қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech