Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар тақдири ҳамиша муҳим

26 Сентябрь 2024, 09:09

158

Юртимизда ёшлар билан ишлаш борасида самарали тизим яратилган. Келажагимиз ворисларининг таълим-тарбияси, ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши доимий эътиборда.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятидаги 16 та умумтаълим мактаби Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган. Ўқув масканларида ўтказилаётган профилактик тадбирлар ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш билан бирга, ёшлар қатлами орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилмоқда.

Муҳими, эзгу мақсадларга қаратилган ишлар жорий ўқув йилида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Бу борада Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари томонидан ҳудудлардаги мактабларда ташкил этилган сайёр учрашувларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

– Мотивацион руҳда ўтган мулоқотлар давомида турли ёш тоифасидаги барча ўқувчиларни қамраб олишга, уларнинг қизиқиш ва қобилиятини ўрганишга, чекка ҳудудларда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишишга ҳаракат қилдик. Яна бир жиҳати, битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказиб, натижаларини мониторинг қилдик. Қобилиятига қараб уларни касб-ҳунар ва олий таълимга йўналтириш бўйича вазифаларни белгилаб олдик, – дейди подполковник Набулла Ҳожиев.

Айтиш керакки, учрашувлар чоғида ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса янгиланган Конституциямизда ёшлар учун берилган ҳуқуқ ва имтиёзлар, қолаверса, улар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган иллатлар, ҳуқуқбузарлик содир этишнинг оқибатлари тушунтирилди.

Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ички ишлар органи соҳасига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги академияси фаолияти тақдимот қилиниб, эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилишнинг шарафли жиҳатлари сўзлаб берилди.

Бир сўз билан айтганда, жойларда ўтказилган тарғиботлар ёшларнинг билим олиб, касб эгаллашга бўлган иштиёқини янада кучайтиришга хизмат қилди. Зеро, ўсиб келаётган навқирон авлод учун бугун қанчалик қайғурсак, мамлакатимиз эртасига мустаҳкам пойдевор қўйган бўламиз.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech