Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 3-сон умумтаълим мактабида тадбир ўтказилди.
Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ИИВ академияси вакиллари иштирок этган тадбир ёшлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётган иллатларга бағишланди.
Маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессор-ўқитувчилари сўз олиб, интернет тармоғининг фойдали ва хавфли жиҳатлари, глобал ахборот макони орқали тарқатилаётган зарарли ғоялар, ёшлар орасида оммалашиб бораётган онлайн қимор ўйинлари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатларини тушунтириб ўтишди.
Тадбирда академия курсантлари ҳам фаол иштирок этиб, ўқувчиларни ватанпарвар бўлишга, замонавий билим ва касбларни эгаллашга, келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиш учун ИИВ академиясида таълим олишга чорладилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати