Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар миллий қадриятларимиз куйчиси

04 Ноябрь 2024, 07:11

202

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида миллий қадриятлар сайли ўтказилди.

Адабий-маърифий тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, ИИВ академияси курсантлари, вазирлик тасарруфидаги академик лицейлар ўқувчилари ҳамда Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида таълим олаётган ёшлар иштирок этди.

Тадбирда она тилимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, уни асраб-авайлаш ва миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш борасидаги эзгу ишлар, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва нуфузини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар эътироф этилди. Ёш авлодда халқимиз тафаккурининг бебаҳо хазинаси бўлмиш она тилимизга нисбатан миллий ғурур ҳиссини юксалтириш долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Сайилда халқимизга хос қадриятлар, миллий уфр-одат ва анъаналар, асрлар оша завол топмай келаётган куй-қўшиқлар, халқ оғзаки ижоди намуналари тараннум этилди. Ёшлар “Заковат”, шахмат, арқон тортиш ва бошқа ўйинлар атрофида бирлашиб, она юртимизни турли суратлар, шеърлар орқали мадҳ қилдилар. Буюк аждодларимизнинг ибрати ҳаётини гавдалантирдилар. Адабиётга, китобга ихлосманд ёшлар учун кўргазма уюштирилди.

Тадбир сўнггида энг зукко, фаол ва истъдодли ёшларга китоблар совға қилинди. Академия бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан тайёрлаган маданий дастур барчага манзур бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech