Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар – коррупцияга қарши

20 Март 2023, 06:03

971

ИИВ Академияси курсантлари ўртасида “Ёшлар – коррупцияга қарши!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Танлов ёшларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш, турли маънавий таҳдидлар, айниқса коррупцияга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларни давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, юксак маънавиятли баркамол шахс сифатида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.

Танлов давомида курсантлар коррупция иллати, унинг аянчли оқибатлари, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, бу борада амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, коррупциявий жиноятларга барҳам беришга қаратилган долзарб вазифаларни ёритиб бердилар.

Ҳакамлар ҳайъати вакиллари 800 дан ортиқ ижодий ишлар орасидан энг сараларини танлаб олишди. Унга кўра, 115-гуруҳ курсанти Ёдгорбек Кенжаев биринчи ўринни, 128-гуруҳ курсанти Самандар Боқижонов иккинчи ўринни ва 206-гуруҳ курсанти Ҳусниддин Бекқулов учинчи ўринни эгаллади.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech