Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар жиноятчилигига қарши профилактик тадбирлар

5 Май 2026, 20:03

79

Қўқон шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Мазкур йўналишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги академияси ва Криминология тадқиқот институти вакиллари томонидан ўқув муассасаларида манзилли ўрганишлар амалга оширилди.

Маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаблари мутасаддилари, ўқитувчилар, психологлар ва ота-оналар билан суҳбатлар ўтказилиб, вояга етмаганлар жиноятчилигининг асл омиллари таҳлил қилинди. “Хавф гуруҳи”даги ўқувчилар билан профилактик учрашувлар ташкил қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Тадбирлар давомида ўқувчиларга ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳаллалар раислари ҳамда инспектор-психологлар билан биргаликда ҳудудлардаги криминоген вазият муҳокама қилиниб, ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech