Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар – энг катта бойлигимиз

09 Октябрь 2024, 10:10

272

Аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этадиган мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси доимо эътиборда.

Айни кунларда фарғоналик ёшлар учун ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” ўқув йиғинлари ҳам фикримизга мисол бўла олади.

Йиғин доирасида ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан уюшмаган ёшларнинг маънавий дунёқараши, ҳуқуқий онги ва ватанпарварлик туйғусини юксалтиришга қаратилган машғулотлар ўтказилмоқда. Психологик суҳбатлар орқали уларнинг қобилияти, келгусидаги мақсадлари ўрганилмоқда. Бундан ташқари, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ўқиш ва касб эгаллашга қизиқтириш мақсадида турли мотивацион тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ҳозирги шароитда ёшлар билан ишлаш креатив ёшдашувларни талаб этади. Шу боис, машғулотларни интерфаол методлар орқали ўтказишга, ёшлар билан фаол мулоқот қилиб, уларнинг фикрларини ҳам тинглашга эътибор қаратяпмиз. Мақсадимиз улар ўртасида соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ёшларни маърифатли инсон сифатида жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш, – дейди академия бошлиғи ўринбосари Турғун Кучкаров.

Таъкидлаш ўринлики, ўқув йиғинлари давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий кўмак бериш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мутасадди идоралар, секторлар ва бандликка кўмаклашувчи ташкилотлар вакиллари билан ўтказилаётган сайёр учрашувлар мавжуд муаммоларни ҳал этиш имконини бермоқда.

Шу кунга қадар вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи минг нафардан ортиқ ёшлар ўқув йиғинларига жалб қилинди. Бу шунча ўғил-қизнинг тақдири эътиборсиз қолмаётганидан далолат беради. Муҳими, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech