Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшлар дахлдорлигини ошириш йўлида

14 Ноябрь 2024, 08:11

221

Янгийўл шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган тадбир ўтказилди.

Учрашувда Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари сўз олиб, юртимиз ёшлари учун яратилган улкан имкониятлар, ёшлар билан амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, янгиланаётган жамиятимизда илм-маърифатли ёшларнинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.

Мулоқот давомида ўқувчиларнинг замонавий касбларга қизиқиши, ҳуқуқий билими ва дуёнқараши, келажак мақсадлари ўрганилди. Олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган ёшларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмуни ўтказиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ва валейбол мусобақаси уюштирилди.

Шу куни академия ишчи гуруҳи вакиллари “Наврўз” ва “Мезон” маҳаллаларида ҳам бўлиб, ҳудудларнинг криминоген ҳолатини ўргандилар. Жиноятчилик аҳволи муҳокама қилиниб, “маҳалла еттилиги” аъзоларига ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида методик тавсиялар берилди.

Шундан сўнг Янгийўл шаҳар ИИБда семинар-тренинг ташкил қилинди. Профилактика инспекторлари ва тезкор-қидирув хизмати ходимлари иштирок этган машғулотда терговга қадар текширув фаолиятини ташкил этиш бўйича соҳа вакилларнинг касбий билим ҳамда кўникмалари оширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech