Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёш ходимларимиз ғолиб бўлди!

14 Апрел 2026, 20:20

107

Пойтахтимиздаги “Заковат арена”да “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларни буюк аждодларимизга муносиб ворис этиб камол топтириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий дунёқараши ва ватанпарварлик фазилатларини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Қуролли Кучлар тизимидаги тузилмалар ҳамда ўқув муассасалари вакилларидан иборат 20 дан ортиқ жамоа қатнашди.

Жамоалар миллий ва жаҳон адабиётининг сара намуналари, жумладан, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романи, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” қиссаси, Жюл Верннинг “Ўн беш ёшли капитан” романи, “Рустамхон” достони, шунингдек “Жадидлар”, “Уйғониш” китоблар тўпламлари бўйича тузилган саволлардан баҳслашди.

Якуний натижаларга кўра, ИИВ академияси жамоаси 1-ўринни, Мудофаа вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги жамоаси 2-ўринни, Божхона институти жамоаси 3-ўринни эгаллаб, диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech