Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёш ходимлар билан очиқ мулоқот

25 Июн 2026, 22:17

45

Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Очиқ мулоқотда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини рўёбга чиқариш, жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш хусусида сўз борди.

Академия бошлиғи Рустам Хатамов бугунги ислоҳотлар даврида ёшларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга Янги Ўзбекистоннинг таянчи сифатида катта умид ва ишонч билдирилаётгани уларни юрт тақдирига юксак дахлдор бўлишга ундаши лозимлигини қайд этди.

Учрашувда таълим муассасасида ёшлар билан мақсадли ишлаш йўналишида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар эътироф этилди. Бунинг самарасида илмий салоҳиятга эга ёшлар сафи сезиларли даражада кўпайгани, иқтидорли ва ташаббускор ходимлар турли йўналишларда муносиб ютуқларга сазовор бўлаётгани айтилди.

“Замон билан ҳамнафас қадам ташлаш, креатив фикрлаш, фидойи ва ташаббускор бўлиш – бугунги куннинг ўткир талаби. Сизлар ички ишлар органларининг ёш кадрлари сифатида тизим салоҳиятини юксалтиришга, академиямизда таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ҳисса қўшишингиз керак. Зеро, давлатимиз раҳбари айтганларидек, юксак малакали, замонавий фикрлайдиган, ўз касбига, Ватанимиз ва халқимизга содиқ кадрлар ислоҳотлар тақдирини белгилаб беради”, - деди академия бошлиғи.

Мулоқот давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва келгуси режалари тингланди. Уларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ўзини ижобий томондан намоён этаётган бир гуруҳ ходимлар академия бошлиғининг фахрий ёрлиғи билан рағбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech