ИИВ Академиясининг кундузги таълим биринчи босқичида таълим олаётган курсантлар ўртасида викторина ўтказилди.
Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган бешллашувда мутахассислик йўналишларида таҳсил олаётган курсантлардан иборат “Ёш терговчилар”, “Ёш инспекторлар” ҳамда “Ёш оператив ходимлар” жамоалари қатнашди.
Викторинада учта шарт бўйича ғолиб аниқланди. Биринчи шартда ёшларнинг ички ишлар органларидаги ислоҳотлар бўйича билим салоҳияти синов қилинган бўлса, кейинги шарт тезкор савол-жавоб тарзида ўтди. Сўнгги шартда эса жамоалар томонидан тайёрланган саволлар ўйналди.
Беллашув якунида энг кўп очко жамғарган “Ёш терговчилар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ташкилотчиларнинг айтишича, “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган турли танлов ва беллашувлар курсантларнинг ҳуқуқ соҳасига оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати