Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёш ўқитувчиларнинг маҳорати оширилди

20 Июнь 2023, 08:06

972

ИИВ Академиясида педагогик фаолият билан шуғулланаётган ёш ходимлар учун ўқув курси ташкил қилинди.

Уларнинг педагогик маҳоратини ошириш, “устоз-шогирд” анъаналарини изчил давом эттириш, таълимни замонавий талаб ва ёндашувлар асосида такомиллаштириш, жамоанинг илмий-педагогик салоҳиятини юксалтириш ўқув курсининг асосий мақсадидир.

Машғулотлар таълим муассасасининг кўп йиллик тажрибага эга профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Ўқув дастурига кўра, “Педагогик маҳоратнинг замонавий усуллари”, “Янги авлод ўқув қўлланмаларига қўйилган талаблар”, “Коммуникатив компетентлик ва унинг аҳамияти”, “Педагогнинг инновацион фаолияти” ва ўқитишнинг замонавий мезонларига йўналтирилган бошқа мавзуларда 150 соатлик интерфаол машғулот ўтказилди.

Ўқув курслари якуни бўйича ёш ўқитувчилардан синов қабул қилиниб, уларга сертификатлар топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech