ИИВ Академиясида Президентимизнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.
Автомобиль тайёргарлиги кафедраси ташаббуси билан ташкил қилинган давра суҳбатида “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассислик йўналишида таълим олаётган курсантлар қатнашди. Магистратура тингловчиси, майор З. Юсупов мазкур қарорнинг аҳамияти, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларни тайёрлаш, шунингдек автомактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштиириш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар, соҳани рақамли технологиялар билан тўлиқ қамраб олишнинг афзалликлари, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Амалиёт ходими мазкур соҳада ечимини кутаётган масалалар бўйича курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати