Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Яшил макон” лойиҳасида курсантлар ҳам фаол

07 Ноябрь 2023, 09:11

679

Юртимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми қизғин давом этмоқда. Хайрли тадбирга ИИВ Академияси курсантлари ҳам фаол ҳисса қўшишмоқда.

Эзгу ташаббус доирасида пойтахтимизнинг Чилонзор, Учтепа, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари маҳаллаларида кенг кўламли кўкаламлаштириш тадбирлари амалга оширилди. Кўчалар, аҳоли гавжум масканлар, турар-жой ва таълим муассасалари, болалар майдончалари ободонлаштирилиб, дарахт ва ерларга ишлов берилди. Ҳудудларга иқлимга мос ва инсон саломатлигига фойдали кўчатлар экилди.

Бир сўз билан айтганда, умумхалқ ҳаракатига айланган лойиҳа барча юртдошларимизни улуғ мақсад сари бирлаштирмоқда. У ҳам бўлса, юртимизни яшилликка буркаш, келажак авлод учун соғлом ва мусаффо табиат қолдиришдир.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech