ИИВ академиясида “Маърифат улашиб” тадбирлари доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ёшларни олий таълимга йўналтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121, 205, 222-сонли ўрта таълим мактаблари битирувчилари ҳамда уларнинг устозлари иштирок этди. Ўқувчилар академиядаги замонавий шарт-шароитлар, иқтидорли курсантлар учун яратилган улкан имкониятлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
* * *
Жамоат хавфсизлиги университетида турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида фан олимпиалари бўлиб ўтди.
Тарих билимдонлари баҳсида Жамоат хавфсизлиги университети курсанти А. Давронов 1-ўринни, ИИВ академияси курсанти К. Исмоилов 2-ўринни, Божхона институти курсанти А. Мавлондердиев 3-ўринни эгаллади.
Инглиз ва рус тиллари бўйича ўтказилган олимпиадада курсантларимиз жамоавий тарзда иштирок этиб, “Энг равон нутқ” ҳамда “Энг зукколар жамоаси” номинацияларини қўлга киритдилар.
Шунингдек, рақамли ва ахборот технологиялари фанидан ўтказилган олимпиада ҳам қизиқарли руҳда ўтиб, якунда иқтидорли курсантимиз И. Иминов номинация билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати