Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

10 Октябрь 2022, 09:10

1349

ИИВ Академияси шахсий таркибининг жанговар шайлиги текширилди.

Машғулотда доимий ва ўзгарувчан таркиб аъзоларининг замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга тайёрлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, шунингдек ташвиш қопларидаги анжомларнинг ҳолати кўрикдан ўтказилди.

Амалий машғулот ходимлар ва тингловчи-курсантларнинг жанговар кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

***

Академия магистратурасининг “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналишида таълим олаётган тингловчилари Қуролли Кучлар академиясида бўлдилар.

Тингловчиларга ўқув муассасаси фаолияти, кадрлар тайёрлаш жараёнига тадбиқ этилган инновацион ёндашувлар, яратилган замонавий шароитлар, хорижий ҳамкорлик алоқалари бўйича батафсил маълумот берди. Машғулот давомида замонавий таълимнинг илғор жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

***

Академиянинг сиртқи таълим йўналиши 1-босқичига қабул қилинган тингловчилар учун ўқув жараёнлари бошланди.

2022/2023 ўқув йили режасига кўра, дастлабки босқичда олий маълумотга эга бўлган тингловчилар билан 84 соат, олий маълумотга эга бўлмаган тингловчилар билан 60 соат машғулот ташкил этилади. Дарслар малакали профессор-ўқитувчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали мутахассислари томонидан илғор педагогик ёндашувлар асосида олиб борилади. Бундан ташқари, тингловчилардан “Жиноят-процессуал ҳуқуқи”, “Жиноят ҳуқуқи”, “Маъмурий ҳуқуқ”, “Ҳарбий-хизмат тайёргарлиги”, “Халқаро ҳуқуқ”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар”, “Юристлар учун хорижий тил”, “Юристлар учун ўзбек (рус) тили”, “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик” ҳамда “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанлари бўйича якуний назорат имтиҳонлари қабул қилинади.

Ўқув жараёнлари жорий йилнинг 28 октябрига қадар давом этади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech