Пойтахтимизда жойлашган Адиблар хиёбонида ИИВ Академияси курсантлари иштирокида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ҳаракатли билимлар эстафетаси ташкил этилди.
Тадбирда курсантларнинг ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижод намуналари юзасидан тўплаган билимлари савол-жавоблар орқали янада мустаҳкамланди. Якунда ғолиблар устозлар томонидан эътироф этилди.
* * *
Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси Жиноятларни тергов қилиш кафедраси билан ҳамкорликда онлайн машғулот ўтказилди.
Хорижлик мутахассис, юридик фанлар доктори, доцент Татьяна Шерба томонидан “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари” мавзуси Беларус тажрибаси мисолида кенг ёритиб берилди.
Машғулотда кундузги таълимнинг “тергов фаолияти” йўналиши курсантлари ҳамда ихтисослик кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
* * *
Ички ишлар органларида 1 июндан 30 июнга қадар “Интизом ойлиги” ўтказилаётганлиги муносабати билан оммавий мусобақалар ташкил этилди.
ИИВ Академияси курсантлари ўртасида ўтказилган “Армия ўйинлари” ва миллий спорт мусобақалари якка ва жамоавий тарзда бўлиб ўтди. Қизғин ўтган мусобақаларда курсантлар фаол бўлишди. Якунда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати