Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 105-сонли мактаб-интернатида кўнгилочар тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ИИВ академияси курсантлари томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар, қизиқарли саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар маскан тарбияланувчиларига чексиз қувонч улашди.
* * *
ИИВ академияси магистрлари учун Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли Махсус тайёргарлик ўқув марказида сайёр машғулот ташкил қилинди.
Тингловчилар ўқув маркази ва кинолог ходимларнинг кундалик фаолияти билан танишиб, хизмат итлари ёрдами билан бажариладиган операцияларга гувоҳ бўлдилар.
* * *
ИИВ академиясида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати билан ҳамкорликда навбатдаги факультатив машғулот ташкил қилинди.
Унда курсантлар хизмат пайтида ОАВлари вакиллари мулоқот қилиш, турли низоли вазиятлар юзага келганда ўзини ўзи бошқариш, тўғри хатти-ҳаракат қилиш усулларини ўргандилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати