Ички ишлар вазирлиги академиясида донорлик акцияси ташкил этилди.
Республика қон қуйиш маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси марказий госпитали билан ҳамкорликда ўтказилган хайрия тадбирида шахсий таркиб ходимлари ихтиёрийлик асосида фаол иштирок этди. Тадбир олдидан донорликнинг инсон саломатлиги учун фойдали томонлари ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди.
***
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ёшларни коррупциявий ҳуқуқбузарликлардан сақлаш масалаларига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Университет жамоатчилиги, маънавият тарғиботчилари, талаба ёшлар иштирок этган тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари жиноятчиликнинг ҳуқуқий оқибатлари, амалдаги қонунчиликда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик кўрсатиш учун белгиланган жавобгарлик, шунингдек ёшлар таълим-тарбиясини ташкил этишнинг асосий омиллари, ўсиб келаётган авлодни салбий иллатлардан асрашда профилактик тадбирларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати