Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

21 Октябрь 2022, 07:10

1027

Тошкент давлат юридик университети талабалари Ички ишлар вазирлиги академияси тажрибаларини ўрганишди.

Таълим жараёни билан танишувдан сўнг, “Ишни судга қадар юритиш босқичининг ўзига хос хусусиятлари” мавзуида маъруза машғулоти ўтказилди. Талабаларнинг мухатассисликка оид кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўғрилик ва йўл-транспорт билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда ҳодиса жойини кўздан кечириш бўйича амалий машғулот ташкил қилинди.

***

ИИВ Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбатида эксперт-криминалистика соҳасининг замонавий имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирга Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази вакиллари, Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда “эксперт-криминалистика фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар таклиф қилинди.  

Марказ бошлиғи, полковник С. Нуриддинов соҳага татбиқ қилинаётган замонавий ёндашув ва технологиялар, таълим ва амалиёт уйғунлигини мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

***

Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган онлайн машғулот “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналишида таҳсил олаётган курсантлар учун фойдали тавсияларга бой тарзда ўтди.

  Машғулотда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “фуқаробай” ишлаш механизмининг аҳамияти, жамоат тартибини сақлашда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, бу борада ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш омиллари ва бошқа долзарб масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech