ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Ўрикзор” маҳалласида учрашув ўтказди.
Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчиси иштирок этган учрашувда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятларнинг сабаблари, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар таҳлил қилиниб, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасида тавсиялар берилди.
Шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикасини янада оммалаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
***
ИИВ Академиясида жиноят қонунчилигининг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати қизғин мулоқот руҳида ўтди.
Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчилари, “Адолат” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги аъзолари иштирок этган тадбирда жиноят қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, мазкур соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фаол курсантлар томонидан амалиётдаги айрим масалаларнинг муҳим жиҳатлари хусусида қатор таклифлар илгари сурилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати