Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

03 Октябрь 2022, 10:10

832

“Касбий тайёргарлик ойлиги” муносабати билан ўтказилган очиқ эшиклар кунида ИИВнинг 1-сонли академик лицейи ўқувчилари Академия фаолияти билан танишдилар.

Саф майдони, ўқув заллари, ватанпарварликни тарғиб этувчи хоналар, Академия тарихи музейи, спорт мажмуаси, ахборот-ресурс маркази ҳамда курсантлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ўқувчи ёшларнинг танлаган касбига садоқатини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

***

Академия маънавият ва маърифатда “Изқуварлар” мулоқот клуби аъзолари учун учрашув ўтказилди.

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда амалиёт ходимлари томонидан коррупциявий жиноятларни фош этиш усуллари, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда соҳа ходимларидан талаб этиладиган жиҳатлар, шунингдек амалиётда рўй берган ҳолатлар ҳақида курсантларга сўзлаб берилди.   

***

Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан ташкил этилган китоб ярмаркасида профессор-ўқитувчилар ва тингловчи-курсантлар фаол иштирок этди.    

Кўргазма доирасида “Ғафур Ғулом”, “Адолат”, “Янги аср авлоди” ва бошқа нашриёт уйларида чоп этилган турли йўналишдаги адабиётларга қизиқиш юқори бўлди. Ярмарка ишида 200 дан ортиқ китоблар харид қилинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech