Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

18 Октябрь 2022, 09:10

971

ИИВ Академиясида “Маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш самаралари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ташаббуси билан кундузги таълимнинг биринчи босқич курсантлари учун ташкил этилган тадбирда амалиёт ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, тизимга татбиқ қилинаётган янгича механизмлар, ички ишлар органларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

***

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 331-сонли ўрта умумтаълим мактабида йўл ҳаракати қоидаларига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

ИИВ Академиясининг Автомобиль тайёргарлиги кафедраси билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда йўл ҳаракати қоидалари юзасидан тушунчалар берилди. Сўнгги пайтларда мактаб ўқувчилари иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилиниб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва билимини юксалтириш борасида тавсиялар берилди.

***

Академиянинг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси қошидаги “Изқуварлар” мулоқот клубига истеъфодаги полковник Аброр Ибрагимов таклиф қилинди.

Учрашув меҳмони соҳадаги бой тажрибаси, мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган тадбирлар, оғир ва ўта оғир жиноятларни фош этишда соҳа ходимларидан талаб этиладиган касбий кўникмалар, тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил қилиш усуллари ҳақида сўзлаб берди. Тадбир давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech