Кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш, замонавий таълимнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири саналади.
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослашган филиали талабалари Ички ишлар вазирлиги академияси фаолияти билан танишдилар. Тадбир таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил қилинди.
Меҳмонлар ўқув жараёнининг илғор жиҳатларини кўздан кечирдилар. Айниқса ўқув тезкор-тергов гуруҳлари фаолияти, базавий амалиёт машғулотлари, ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган онлайн мастер-класс дарслар, шунингдек ҳарбий ватанварварлик туйғуларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар талаба ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати