Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янги тизимнинг мазмун-моҳияти етказилди

15 Февраль 2024, 03:02

670

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида “маҳалла еттилиги” тизимини самарали ташкил этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар етказилди.

Сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтишди.

– Кейинги йилларда маҳаллаларнинг жамият ҳаётидаги мавқеи янада мустаҳкамланди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишнинг самарали механизмлари яратилди. Бугунги мулоқотдан кўзланган мақсад “маҳалла еттилиги”нинг аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат, – деди Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров.

Тадбир давомида маҳалла вакилларига аҳоли билан янги тизим бўйича ишлаш, маҳаллаларни чинакам халқчил тузилмага айлантириш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди. Фаоллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech