Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янги тизим: номзодлар ҳудудларда сараланмоқда

24 Декабрь 2025, 07:12

56

Истиқболли бошқарув кадрлари барча соҳалар, шу жумладан, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигининг асосий мезони саналади.

Бу борада ИИВ академиясида магистратуранинг ташкил қилингани тизим учун замонавий раҳбар кадрларни тайёрлашда айни муддао бўлмоқда.

Эндиликда магистратурада ўқиш истагида бўлган номзодлар учун янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Унга кўра, ҳудудий ички ишлар органларида дастлабки имтиҳонлар ўтказилиб, энг муносиб кадрлар жойларнинг ўзида саралаб олинмоқда.

Магистратура бошлиғи Баҳром Саидовнинг айтишича, мазкур ёндашувдан кўзланган мақсад ислоҳотлар талабига мос бошқарув кадрларини тайёрлаш жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишдир.

Ҳудудларда ўтказилаётган имтиҳонлар икки босқичда – тест синови ва суҳбат тарзида амалга оширилмоқда. Бунда номзодларнинг билим салоҳияти, маънавий дунёқараши, ислоҳотлар жараёнига дахлдорлиги, касбий фазилатлари, бошқарув қобилияти ва бошқа муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Синовлар Ички ишлар вазирлиги вакиллари, академиянинг тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда жойлардаги раҳбарлардан иборат комиссиялар томонидан қабул қилинмоқда. Масъулларнинг таъкидлашича, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар “iedu.akadmvd.uz” платформаси ёрдамида ўқишга кириш имтиҳонларига тайёрлаб борилади.

Айтиш жоизки, шу кунгача Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ўтказилган имтиҳонлар босқичма-босқич барча ҳудудларда ҳам ташкил қилинади. Бу эса истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш ва уларни тизимли равишда раҳбарликка тайёрлашга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech