Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янги қўлланмаларнинг тақдимоти ўтказилди

25 Сентябрь 2023, 08:09

978

Қарши шаҳри ҳокимлигида ИИВ Академияси томонидан ўғрилик, фирибгарлик ва безорилик жиноятларининг барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича тайёрланган қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.       

Секторлар мутасаддилари, “маҳалла бешлиги” аъзолари, Академия вакиллари ва фаоллар иштирок этган тадбирда мазкур методик қўлланмаларнинг долзарб аҳамияти ҳамда амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирлари хусусида сўз борди.  

Тадбирда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида аҳоли билан манзилли ишлаш, маҳаллаларда жиноятликни жиловлаш, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизим яратилгани таъкидлаб ўтилди. Айниқса профилактик чора-тадбирларнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ташкил этилаётгани содир этилган ҳар бир жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни ўз вақтида бартараф этишда ижобий натижалар бераётгани қайд этилди.

Тақдимотда Қарши шаҳри мисолида тайёрланган қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти, Академия профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудларни ўрганиш жараёнида олиб борилган таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган таклиф-тавсиялар, хусусан, ўғрилик, фирибгарлик, безорилик жиноятларининг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим профилактик чора-тадбирлар тушунтириб ўтилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, методик қўлланмаларни амалиётга кенг жорий этиш орқали жиноятчиликни жиловлаш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech