Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси

25 Декабрь 2023, 03:12

657

Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида “Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган мусобақа Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Олий таълим, фан ва инновациялар, Ёшлар сиёсати ва спорт, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, шунингдек “Асака банк” АТБ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “BYD Uzbekistan Factory” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақа ғолиблари эркаклар, аёллар ҳамда аралаш эстефета иштироклари орасидан саралаб олинди. Шунга кўра, ИИВ Академияси курсант қизларидан иборат жамоамиз аёллар ўртасида фахрли 2-ўринни эгаллаб, медал ва пул мукофотига сазовор бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech