ИИВ Академиясида бўлиб ўтган давра суҳбатида хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг сабаблари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Шаҳноза Содиқова, Чиноз тумани ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Маҳфуза Сирожова, малакали педагог-психолог Шаҳноза Тошматова, шунингдек ўқув маскани профессор-ўқитувчилари ва “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари иштирок этди.
Давра суҳбати аввалида Академия бошлиғининг ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов сўз олди. Шундан сўнг амалиёт ходимлари хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар, мавжуд ҳолат ва муаммолар ҳақида тўхталиб ўтишди. Мулоқотда мазкур йўналишда таълим олаётган курсантларга зарур касбий ва психологик тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати