Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хотин-қизлар масалаларига бағишланди

09 Декабрь 2024, 08:12

206

ИИВ академиясида “Зўравонликка қарши 16 кун” тадбирлари доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Курсант қизларнинг маънавий-ҳуқуқий дунёқараши ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирга тажрибали психолог ҳамда ички ишлар органларининг аёл ходимлари таклиф қилинди.

Тадбир аввалида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат ва жамият ҳаётидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар эътироф этилди. Шу билан бирга, оилавий қадриятларни асраш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш муҳим вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Соҳа мутахассислари айни соҳада амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, оилавий-маиший муаммолар, гендер зўравонлик ва аёллар жиноятчилигининг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларида мулоҳаза юритишди. Қизиқарли ўтган тадбирда курсант қизлар касбий маслаҳат ва психологик тавсиялар олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech