Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хорижлик меҳмонларнинг академияга ташрифи

10 Сентябрь 2024, 08:09

328

Ички ишлар вазирлиги академиясининг 30 йиллиги муносабати билан юртимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар вакиллари ўқув даргоҳи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбир халқимизга хос миллий қадрият – дарахт экиш маросими билан бошланди. Меҳмонлар академия бошлиғи Рустам Хатамов ҳамроҳлигида азалий дўстлик, муштарак ҳамкорлик ва тараққиёт рамзи сифатида дарахт экдилар.

Шундан сўнг хорижий ҳамкорларимиз ахборот-ресурс маркази, магистратура ўқув биноси, таълим сифатини назорат ва мониторинг қилиш маркази, спорт мажмуаси ҳамда маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа иншоотларда бўлишди.

Делегация аъзоларига ўқув даргоҳининг шонли тарихи, ўтган йиллар мобайнида эришган ютуқлари, айниқса кейинги йилларда таълим жараёнига татбиқ қилинган миллий ёндашувлар, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ҳаракатлари ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ва бугунги авлодга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар, академиянинг замонавий қиёфаси ва салоҳияти хорижлик меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.  

Тадбир якунида халқаро таълим муассасалари вакилларига академиянинг юбилей санасига бағишлаб уч тилда чоп этилган “Юксалишнинг 30 йили” китоби туҳфа қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech