Миллий ва хорижий тажрибанинг илғор жиҳатларини уйғунлаштириш, инновацион ёндашувларни оммалаштириш таълим сифатини янада оширишга туртки беради.
Яқинда ИИВ Академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Ёқубжон Фарфиев Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги Амалий психофизиология марказида малака ошириб қайтган эди. Тажрибали психолог хорижда ўзлаштирган билим ва кўникмаларини кундузги таълим курсантлари билан ўртоқлашди.
“Полиграфдан фойдаланган ҳолда психофизиологик текширувлар ўтказиш” мавзуида ташкил этилган машғулотда мазкур қурилманинг афзаллиги, техник имкониятлари, ундан фойдаланиш тартиби, инсоннинг новербал хатти-ҳаракатларини баҳолаш ва психофизиологик текширув ўтказиш усуллари, хорижий давлатлар ҳуқуқ-тартибот органларида қўлланилаётган илғор қурилмалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Интелфаол тарзда ўтган машғулот давомида курсантлар психофизиологик текширув жараёнида фойдаланиладиган саволлар, тестдан олдин суҳбат ва скрининг текширувларини ўтказиш, полиграф ёрдамида психофизилогик текширувларни амалга ошириш, шунингдек жиноятларни тергов қилиш жараёнида фойдаланиладиган методикалар бўйича маълум кўникмага эга бўлдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати