Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги ўтказилди.
Олий таълим муассасалари ёшлари томонидан миллий урф-одат ва қадриятлар кўргазмалари, маданий-маърифий дастурлар намойиш этилди.
Адабий-маърифий ҳафталикда Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган курсантлар ҳам фаол иштирок этишди. Иқтидорли ёшларимиз ўз чиқишлари орқали халқимизга хос бетакрор қадриятлар, мумтоз куй-қўшиқлар, миллий кийимларимизни тараннум этдилар.
Айниқса маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари, она Ватанимизга бағишланган шеърлар, кўргазмали спорт чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати