Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хитойлик талабалар кўҳна Самарқандда

30 Сентябрь 2024, 02:09

120

Тажриба алмашиш учун юртимизга келган Хитой Жамоат хавфсизлиги университети талабалари Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди.

Рўйи замин сайқали Самарқанд ҳамиша сайёҳлар билан гавжум бўлиб келган. Шаҳарнинг қадимий обидалари, муқаддас қадамжолари хитойлик ёшларни ҳам бефарқ қолдирмади. Саёҳат чоғида меҳмонларга юртимизнинг туризм салоҳияти, бой тарихи ва дунёга машҳур алломалари, буюк аждодларимиз томонидан бунёд этилган маданий ёдгорликлар ҳақида маълумот берилди.

– Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ҳақида интернет орқали билардим. Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Самарқандни томоша қилиш менга катта завқ бағишлади. Регистон ансамблида қадим ва замонавий цивилизациянинг туташганига гувоҳ бўлдим. Юртимизга қайтгач, ўзбек халқига хос миллий қадриятлар, айниқса самимий меҳмондўстлик ҳақида албатта сўзлаб бераман, – дейди Шен Си Ҳан  

Шу куни меҳмонлар вилоят Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамроҳлигида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва маданий мерос объектларига саёҳат уюштиришди. Боқий шаҳар таровати, ҳунармандларнинг қўл меҳнати билан тайёрлаган осори-атиқалари, дунёга машҳур қадим Самарқанд қоғозлари университет вакилларида катта таасурот қолдирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech