19–21 апрель кунлари Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети XIII Халқаро полиция форумига мезбонлик қилди.
Гибрид форматда ўтказилган форумда жаҳоннинг 15 га яқин мамлакатидан ўттиздан зиёд таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. Очилиш маросимида анжуманнинг долзарб аҳамияти ва ундан кўзланган глобал мақсадлар ҳақида сўз юритилди.
Форум доирасида таълим тенденцияларига эришишнинг замонавий йўналишлари, хусусан, жаҳонда рўй бераётган мураккаб геосиёсий жараёнлар фонида манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, таълим интеграциясига йўналтирилган қўшма дастурларни ишлаб чиқиш, ҳамкор муассасалар ўртасида ўзаро мулоқот муҳитини фаоллаштириш, узоқ муддатли ҳамкорликнинг янги манбаларини излаб топиш, рақамли таълим ва инновациялар бўйича истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар Жанубий Корея, Хитой, Ўзбекистон, Россия, Вьетнам, Эрон, Покистон, Эфиопия, Макао, Арманистон, Иордания, Мўғулистон, Филиппин, Руанда, Аргентина ва бошқа давлатлар вакилларининг маърузалари, шунингдек форум мақсадларига қаратилган фикр-мулоҳазаларини тингладилар. Таълимни жаҳон миқёсида ҳамжиҳатликда барқарор ривожлантиришга келишиб олинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати