“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳаллада кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.
Маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўчат экиш ишларига маҳалла фаоллари қатори, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам муносиб ҳисса қўшишди.
Анъанага мувофиқ, хайрли тадбир хонадон ва уйлар атрофини кўркамлаштириш, ариқ ва йўлакларни тозалашдан бошланди. Теварак-атрофдаги хазонлар йиғиштириб олинди, йўлаклар, болалар майдончалари, ариқ бўйлари тартибга келтирилди.
Шундан сўнг маҳалла фаоллари бошчилигида ҳудуд бўйлаб бир неча туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қувонарлиси, пок ниятлар билан бошланган тадбирга кекса-ю ёш бирдек фаол қатнашди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати