Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Хавфсиз ва соғлом юрт”: маҳаллалардаги муҳит ўрганилди

21 Ноябр 2026, 17:27

84

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида манзилли ўрганишлар олиб борилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш борасидаги қарори асосида республикамиз бўйлаб кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор ижросини сифатли таъминлаш мақсадида тумандаги “Имом Бухорий”, “Навбаҳор”, “Тинчлик”, “Бўстон” ва бошқа маҳаллаларда жиноятчилик кўрсаткичлари ўрганилди. Жойларда масъул раҳбарлар, “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари, фаоллар ҳамда таълим муассасалари вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил қилиниб, “йўл харита”ларда белгилаб олинган чора-тадбирлар ижроси таҳлил қилинди.

Маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллардан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги ошириш, фуқаролар мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш, ҳар бир жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини чуқур ўрганиш, уларнинг такрор содир этилишига йўл қўймаслик, шунингдек аҳоли ўртасида киберпрофилактика қамровини ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” тизими вакилларига аҳоли билан манзилли ишлаш ва ижтимоий профилактикани самарали ташкил этиш юзасидан амалий тавсиялар берилиб, ҳудудларга услубий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликлар муҳокама қилиниб, маҳаллаларда чинакам хавфсиз муҳитни яратиш орқали қарорда белгиланган вазифлар ижросини самарали таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech