Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хавфли дастурлардан қандай ҳимояланиш мумкин?

03 Июнь 2023, 05:06

996

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмаги билан ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари учун ўтказилган вебинар маъруза айни долзарб мавзуга бағишланди.

Статистик маълумотига кўра, дунёда ҳар йили 500 миллиондан ортиқ кибер ҳужумлар уюштирилади. Бу ҳар сонияда ўн нафардан ортиқ инсон кибер маконда содир этилган ҳужумлар қурбонига айланади дегани. Шу боис, глобал ахборот майдонидаги таҳдидларга қарши курашиш масаласи жаҳон мамлакатларини ташвишга солмоқда.

Он-лайн ва офф-лайн режимда ташкил этилган машғулот хорижлик мутахассислар томонидан олиб борилди. Унда оммалашиб бораётган зарарли дастурларнинг турлари, улар орқали содир қилинаётган киберҳужумлар, виртуал оламдаги жиноятлардан ҳимояланиш йўллари, бу борада халқаро тажрибанинг илғор жиҳатлари батафсил ёритилди. Машғулот сўнггида курсантларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech