Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро тажриба ўрганилди

04 Март 2023, 12:03

836

Хорижий турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилаётган машғулотлар халқаро тажрибанинг илғор жиҳатларини ўрганишга имкон бермоқда.

Россия Федерацияси ИИВ Нижегород академияси томонидан ташкил этилган онлайн машғулотда мулкий жиноятлар, уларни фош этиш усуллари, бу турдаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилди.

Малакали мутахассис Роман Поздышев дастлабки тергов босқичида маълумотларни тўплаш ва жиноятни фош этишнинг асосий жиҳатларини тушунтириб  берди. Алексей Смолин эса ўз маърузасида мулкий турдаги жиноятларни фош этишда амалга ошириладиган ҳаракатлар алгоритми, жиноят содир этган шахслар аниқланмаганда тергов-тезкор гуруҳи томонидан ўтказиладиган чора-тадбирлар, мулкий турдаги жиноятларни тактик-методик жиҳатдан тергов қилиш хусусиятларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек Нижегород академияси доценти Владимир Бессоновнинг “Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ваколатли органларнинг идоралараро ҳамкорлигини ташкил этиш” мавзуидаги маърузаси ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Машғулотлар якунида ИИВ Академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech