Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро семинар-тренинг

23 Ноябрь 2024, 06:11

208

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги академиясида семинар-тренинг ўтказилди.

“Тезкор маълумотлар асосида полиция фаолиятини ташкил этиш” мавзуида ихтисослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистратура тингловлари учун ташкил этилган семинар-тренинг халқаро эксперт Рейт Пикаро томонидан олиб борилди.

Икки кун давомида иштирокчилар жиноятчиликка қарши курашишда тезкор маълумотлардан фойдаланиш, замонавий ахборот тизимлари ва манбалари билан ишлаш, жиноятчилик динамикасини прогноз ва таҳлил қилиш, ҳуқуқ-тартибот органларининг курашувчанлигини ошириш юзасидан малака оширдилар.

Семинар-тренинг якунлари бўйича ўтказилган тадбирда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен ва академия бошлиғи Рустам Хатамов иштирок этди.

Академия раҳбари ўзаро ҳамкорлик доирасида ўтказилаётган машғулотлар аҳамиятини юқори баҳолаб, глобал трансформациялар жараёнида замонавий таҳдидлар ва жиноятчиликнинг янги кўринишлари пайдо бўлаётгани, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, таълим интеграциясини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Мулоқот чоғида томонлар истиқболли лойиҳалар асосида долзарб мавзуларга қаратилган машғулотлар ташкил этиш ва ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech