Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро форум

21 Ноябрь 2023, 08:11

656

Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизмати академиясида халқаро форум бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь ва бошқа давлатлардан соҳа мутахассислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда юридик олий таълим муассасалари вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Тўрт кун давом этган форум доирасида долзарб мавзуларга бағишланган илмий-амалий конференциялар, кўргазма ва давра суҳбатлари, секция кўринишида муҳокамалар ташкил қилинди. Иштирокчилар жазони ижро тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, қонунчиликни такомиллаштириш, жиноят-ижроия тизимида информацион технологияларни кенг жорий қилиш, соҳани рақамлаштириш каби муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

 Форумда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон жиноят-ижроия тизимидаги ўзгаришлар, хусусан, жазо ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларининг олдини олиш, илгари судланганларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида маъруза қилишди.

Шунингдек, ИИВ Академияси вакиллари Жазони ижро этиш федерал академияси фаолияти билан танишиб, таълим соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. ИИВ Академиясида йўлга қўйилган замонавий таълим жараёнлари, айниқса хорижий давлатлар полиция кадрларини ўқитиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли дастурлар россиялик мутахассисларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech