Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро экспертлар иштирокида тренинг

09 Март 2024, 03:03

722

4–7 март кунлари Ички ишлар вазирлиги академиясида БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегияси доирасида тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир нуфузли ташкилотнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тренинг террорчилик мақсадларида янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашиш соҳасида юзага келаётган таҳдидларни баҳолаш, бу борада миллий чора-тадбирлар ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.

Халқаро экспертлар, мамлакатимиз суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этган, долзарб маърузалар тингланган тадбир терроризмга қарши кураш бўйича миллий ва халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, энг яхши амалиётларни амалга ошириш, мазкур йўналишда самарали ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech