Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Волейбол мусобақаси: ғолиблар аниқ

11 Ноябрь 2023, 06:11

690

Ички ишлар органларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан ИИВ Академиясида волейбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа спортнинг ушбу турини оммалаштириш, терма жамоа учун муносиб номзодларни саралаш, уларни келгуси мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.

Икки кун давом этган беллашувларда профессор-ўқитувчилар, шаҳодатланган ходимлар ва магистратура тингловчиларидан иборат 8 та жамоа иштирок этди. Баҳслар шиддатли курашларга бой ўтди.

Мусобақа якунида бўлим-хизматлар жамоаси 1-ўринни, Ўқув-услубий бошқарма ва ноихтисослик кафедралари жамоаси 2-ўринни, Тергов-криминалистика фаолияти факультети жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ойлик доирасида мусобақалар давом этмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech