ИИВ Академияси магистратурасида ички ишлар вазири ўринбосари Яҳёжон Абдулҳақов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мулоқотда сўнгги йилларда амалга оширилган изчил ислоҳотлар барча соҳалар қатори, тергов фаолиятида ҳам “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни рўёбга чиқаришга хизмат қилаётгани эътироф этилди.
Вазир ўринбосари тизимни такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларга тўхталиб, тингловчиларга зарур тавсиялар берди. Жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини сўзсиз амалга ошириш қонун устуворлигининг муҳим шарти эканлиги таъкиланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати