Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 79-сон умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ИИВ академияси вакиллари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан муомала қилишнинг аянчли оқибатлари, ёшларнинг бундай иллатлар таъсирига тушиб қолиш омиллари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда оила, маҳалла, таълим муассасаларининг ўрни ҳақида мулоҳазалар билдирилди.
Ёшлар қатлами орасида кенг тарқалаётган психотроп моддалар, айниқса интернет тармоғида оммалашаётган “онлайн савдо дўкон”лар ҳақида маълумот берилиб, наркожиноятлар учун белгиланган жавобгарлик чоралари тушунтириб ўтилди.
Тадбир якунида ўқувчиларни ватанпарварлик ва огоҳликка чорлаш мақсадида “Ҳаёт академияси” фильмининг намойиш қилингани тарғибот таъсирчанлигини янада оширишга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати